ЎЗБЕКИСТОНДА ТИББИЙ СУҒУРТА ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР
Mualliflar: Умурзакова Мўътабархон Нодир қизи
Annotatsiya
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш Ўзбекистонда устувор йўналишлардан бири бўлиб келмоқда. Айниқса имтиёзли тоифага кирувчи беморларни даволаш харажатларини қоплаш, хусусий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ва рақамли ахборот тизимларини жорий этиш орқали молиялаштириш тизимини шаффофлаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Мақолада давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан 2021– 2025 йиллар давомида имтиёзли беморлар даволаниш харажатларини қоплаш соҳасида амалга оширилган ишлар, бюджет харажатлари динамикаси ва эришилган натижалар таҳлил қилинган.
Kalit so’zlar
тиббий суғурта, аҳоли саломатлиги, соғлиқни сақлаш, соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш, тиббий ёрдам, пуллик тиббий хизмат.