ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН КРЕДИТ ПОРТФЕЛНИ БОШҚАРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Mualliflar: Рабимқулов Шерзод Муртозаевич
Annotatsiya
Мақолада тижорат банклари кредит портфелининг структураси ва сифатининг характеристикаси, олдиндан белгилаб олинган тамойиллар асосида кредитларнинг танифланиши ва диверсификация даражаси, уларга таъсир этувчи омиллар, кредит сиёсати талаблари ва улар асосида шаклланган кредит портфели кўрсаткичлари, кредитлаш фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда келгусида прогнозлаштириш имкони, мавжуд камчилик ва муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда кредит портфели сифатини янги даражага олиб чиқиш учун зарур бўлган жиҳатлар ўрганилган, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Kalit so’zlar
кредит, кредит портфели, диверсификация, кредит таъминоти, эҳтимолий йўқотишлар заҳираси, кредит сиёсати, ссуда, риск, самарадорлик, молиявий йўқотишлар, фоиз ставка.